Юрий Уткульбаев: "Ҳужумда айтарли ҳеч нима ўхшамади"

Aslanov Jasurbek
9 июн 2026, 21:33
Пролига 10-турдан ўрин олган "Лочин" – "Каттақўрғон" учрашуви 2:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейин "Каттақўрғон" бош мураббийи Юрий Уткульбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биз ғалаба учун майдонга чиққандик, шунингдек ҳимояни маҳкам ушлашни мақсад қилгандик. Ҳимоя чизиғимиз голгача яхши ҳаракат қилди, лекин ҳужумда айтарли ҳеч нима ўхшамади. Рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб гол урди ва шунинг эвазига ғалаба қозонди. Ўйинчиларимиз жароҳат олди, мажбуран алмаштирдик, бу ҳам халақит берди. Бу - футбол, ниҳоятда интизомли ўйин намойиш этиш керак бўлади.

- Дарвозабон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Дарвозабонимиз энг муҳими соғ бўлсин. У ўйин пайти урилиб кетди ва жароҳат олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia