

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Яхши рақибга қарши қийин ўйинни ўтказдик. Бир қанча вазиятга эга бўлдик, иккита гол урдик, яна бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳисобни сақлаб қолдик ва ғалаба қозондик.
- Жамоангиз сафида ким энг яхши ўйинчи бўлди?
- Мен одатда футболчиларни ажратмайман ва умумий жамоа ҳақида гапираман. Кўпинча мухлислар ва журналистлар энг яхшиларни аниқлашади. Муҳими, интизомли футбол намойиш этиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бунинг учун ҳаммага раҳмат.



