ОФКда Инфантино борасида ягона позиция йўқ, ФИФА раҳбарини конфедерациядан қайси давлатлар қўллаётгани маълум (The Guardian)

Administrator
4 авг 2026, 22:01
ОФКда Инфантино борасида якдил фикр йўқ.

Осиё футбол конфедерациясида Жанни Инфантинонинг 2027 йил март ойида ФИФА раҳбари лавозимига қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш масаласида келишмовчиликлар юзага келган.

The Guardian нашрининг ёзишича, ОФК аввалроқ ФИФАнинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаларига очиқчасига қарши чиққанига қарамай, бир қатор давлатлар, жумладан, Қатар, БАА, Шри-Ланка, Ливан, Кувайт ва Бутан ташкилот раҳбарлиги учун бўлажак сайловда Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирган. ОФКнинг аксарият аъзолари, жумладан Саудия Арабистони бу масала бўйича ўз фикрини билдирмаган ва УЕФА уларнинг кўмагига умид қилмоқда.

Шунингдек, таркибига 11 та миллий ассоциация кирувчи Океания футбол конфедерацияси Инфантинога ишонч масаласида ҳали бир қарорга келмагани қайд этилган. Янги Зеландия футбол ассоциацияси вакили Эндрю Прагнелл Океания мамлакатларини ягона позицияни эгаллашга чақирган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›