UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  2 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар... Янгиликлар

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар...

2 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" Марказий стадионида машғулот ўтказди.

Афсуски, таркибда йўқотиш мавжуд. Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Соҳибовга алмаштирилган Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Шу сабаб у Қатарда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди. Бугунги машғулотларда Виталий Денисов ҳам қатнашмади. Виталикнинг аввалги жароҳати безовта қилган аммо уники Ҳайдаровчалик жиддий эмас.

Сурия билан баҳсда Одил Аҳмедов ҳам оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида майдонга тушган эди. Одил сўнгги бир ойни "Краснодар" сафида ҳам жароҳати билан ўтказяпти. Шу боисдан Олег Кононов унинг хизматларидан 100%да фойдалана олмаяпти. 

Юқоридаги уч футболчимизга соғлиқ тилаймиз!

Машғулот соат 17:00га белгиланди. Боиси, Қатардаги ўйинни ҚФА соат 19:00га белгилаган. Бу вақтда мамлакатдаги ҳаво ҳарорати тахминан 32-35 даража иссиқ бўлади. Самвел Бабаян футболчиларни ўйин вақтидаги ҳавога кўникиш ҳосил қилиши учун машғулот вақтини анча эртароққа белгилади. 

Терма жамоамиз футболчилари аввалига 10 дақиқа давомида стадион бўйлаб югуриш машғулотини ўтказдилар. Шундан кейин барча стадион залида чигал ёзди машқларини бажардилар. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга чиққан футболчиларга жавоб берилгач, қолган ўйинчиларимиз тўлақонли машқ ўтказдилар.

Эртага МТЖ тўлиқ таркибда машқ қилади ва 4 сентябрь куни тонгда, чартер рейсда, Тошкент - Доҳа йўналиши билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ерда вакилларимиз ЖЧ-2018 саралаш баҳси доирасида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика