

“Қизил иблислар” қишки трансфер ойнасида ўрта чизиғини кучайтирмоқчи. Барриоснинг ўтишига шахсан Манчестер клуби бош мураббийи Рубен Аморим қизиқмоқда. Португалиялик мутахассис аргентиналик иқтидорининг мухлисидир. “Манчестер Юнайтед” режаси жамоанинг узоқ муддатли режалари учун футболчилар билан шартнома имзолаш.
Пабло Барриос “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг “матрасчилар” билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Мадрид клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.



