Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади
23 дек 15:35
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади
Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.
Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради", – дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган хабарда.
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Championat.asia сайтига интервью бериб, ЖЧ олдидан қандай режалар амалга оширилаётгани хусусида маълумот берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида мезбон Канадага қарши ўртоқлик ўйини 2026 йил 1 июнь куни бўлиб ўтади.
???? @r_kusherbayev