

Аммандаги “Қирол Абдулла II” стадионида ўтказилган назорат баҳси 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувда ҳисоб 38-дақиқада очилди. Иордания ҳужумчиси Али Олван жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Мустафо жавоб голини киритиб, Сурияни мағлубиятдан қутқарди.
Шу тариқа, Сурия Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Иордания билан дуранг қайд этди.
Сурия терма жамоасининг навбатдаги рақиби Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон бўлади. Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви 1 октябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Баҳс соат 19:00 да бошланади.



