Заид Таҳсин Саудия Арабистони мухлисларининг ғазабини келтирди

Оқил Абдубарноев
27 сен 2026, 17:17
Саудия Арабистони терма жамоаси ва унинг мухлисларини "Кўрфаз кубоги-27" доирасида Ироққа қарши интиқлик билан кутилаётган тўқнашув кутиб турибди.

Аммо баҳс-мунозаралар майдондан ташқарида эртароқ бошланди. Ироқлик ҳимоячи Зайд Таҳсиннинг шанба, 26 сентябрь куни мусобақанинг иккинчи тури доирасида Қувайтга қарши ўйиндан олдин Жиддадаги шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал стадиони майсасидан ҳайратини билдирган видеоси саудиялик мухлислар орасида ғазабли муносабатларга сабаб бўлди.

Бу воқеа майдон ҳолати билан боғлиқ мунозараларни яна кун тартибига олиб чиқди. Айниқса, сўнгги кунларда Ироқ терма жамоасининг танқидлари такрорлангани ва гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши муҳим ўйин яқинлашаётгани фонида, мухлислар бу шикоятларнинг давом этаётгани сабаблари ҳақида саволлар бера бошлашди.

Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ва жамоа сардори Айман Ҳуссайн ҳам Ўмонга қарши ўйиндан сўнг майдон ҳолати ҳақида гапирган эди. Энди эса танқидчилар сафига Зайд Таҳсин ҳам қўшилди. Бу эса баъзи саудиялик мухлисларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Улар бор-йўғи иккита ўйин давомида бундай эътирозларнинг такрорланишини асоссиз бўрттириш деб ҳисоблашмоқда.

Ушбу баҳс-мунозаралар сешанба, 29 сентябрь куни биринчи гуруҳнинг сўнгги 3-тури доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Арабистони ва Ироқ ўртасидаги тўқнашув яқинлашаётгани сабабли қўшимча эътибор тортмоқда. "Яшиллар" гуруҳ босқичини 2003 йилдан бери қўлга киритилмаган Кўрфаз кубогидаги ғолибликка бўлган умидларини янада мустаҳкамлайдиган натижа билан якунлашга интилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia