
2-тур учрашуви Венгрияда бўлиб ўтмоқда. Мадҳиялар янграганидан сўнг дарҳол ўйинчилар жамоавий суратга тушиш учун алоҳида тарқалишди.
Ирландия терма жамоаси футболчилари ўйингача учрашувда иштирок этиш масаласи бўйича овоз бериш ўтказишган. Миллий жамоанинг собиқ мураббийи Брайан Керр футболчиларнинг овозлари қуйидагича тақсимланганини айтиб берди: 14 нафар футболчи ўйинни ўтказиш тарафдори бўлган, 8 нафари эса қарши чиққан.