Нидерландия терма жамоаси Сербияни мағлуб этди

27 сен 2026, 23:02
Миллатлар лигаси (А лига) гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Сербия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Учрашув "Райко Митич" стадионида (Белград, Сербия) бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Шимон Марциняк (Плоцк, Польша) ишлади. Учрашувда 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги илк голни 30-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мекс Мердинк киритди. 46-дақиқада серблар форварди Лука Йович ҳисобни тенглаштирди. 69-дақиқада Мекс Мердинк дубль қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1.

Сербия - Нидерландия 1:2
Голлар: Йович 46 - Мердинк 30 (пен.), 69.

Гуруҳ босқичининг 1-турида Сербия Грецияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди, Нидерландия эса Германия билан дуранг ўйнаганди — 1:1.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia