Ле Норман жароҳат олган Эрик Гарсия ўрнига Испания терма жамоасига чақирилди

27 сен 2026, 23:23
"Атлетико" ҳимоячиси Робен Ле Норман Испания терма жамоасига чақирув олди. У таркибда жароҳат сабаб сафдан чиққан Эрик Гарсиянинг ўрнини эгаллайди.

"Барселона" ҳимоячиси аввалроқ Англияга қарши ўйин (3:2) олдидан чигал ёздириш машғулотлари вақтида ноқулайлик ҳис қилган ва бошланғич таркибдан чиқарилган эди. Унинг ўрнига "Атлетико"дан Марк Пубиль ўйнади.

Испанияликлар навбатдаги учрашувни сешанба куни Хорватия терма жамоасига қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca