Достон Ҳамдамов: "Терма жамоада рақобат ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ"

Оқил Абдубарноев
27 сен 2026, 19:44
Ўзбекистон терма жамоаси вингери Достон Ҳамдамов Эрон устидан қозонилган ғалаба, Сурияга қарши тайёргарлик ва таркибдаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

– Эронга қарши ўйин қандай ўтди?

– Эронга қарши ўйин жуда ажойиб кечди. Мухлисларбоп, яхши ўйин бўлди. Эронни бунақа ҳисобда ютмаган эдик. Бу ўзимиз учун янгилик бўлди. Мухлисларимизни хурсанд қилдик, деб ўйлайман.

– Сурияга қарши ўйинга қанақа тайёргарлик кетяпти?

– Ҳозирда яхши. Йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Мураббийнинг янги схемасини кўпроқ ўрганиб, Сурия билан ҳам яхши ўйин кечади, деб ўйлайман.

– 4-3-3 схемасига ўтилди, қийинчилик туғдирмадими бунга ўтиш ва қаерда камчиликлар сезяпсизлар?

– Ҳозир камчиликлар устида ишлаяпмиз. Менимча, Ўзбекистонда кўп жамоалар 4-3-3 схемасида ўйнайди ва бу бизга қийинчилик туғдирмаслиги керак, деб ўйлайман.

– Кўп йиллардан бери терма жамоа сафида тўп тепасиз ва олдинги давр билан ҳозирги даврни таққослаганда, терма жамоа ичидаги рақобат қай даражада ўзгарди?

– Терма жамоада ўзи ҳар доим рақобат кучли бўлади. Чунки ҳамма ўзини кўрсатгиси келади-ю, лекин ҳозирда кучлироқ, деб ўйлайман. Ҳозир ёшлар билан кўп йиғин ўтказяпмиз, шунга ҳозир рақобат кучли, деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia