Испания ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади

27 сен 2026, 08:30
Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Англияни мағлуб этиб (3:2), расмий учрашувлардаги мағлубиятсиз сериясини 39 та ўйинга етказди ва жаҳон рекордини янгилади.

Испания охирги марта расмий ўйиннинг асосий вақтида 2023 йилнинг март ойида мағлубиятга учраган эди. Евро-2024 саралаш босқичи А гуруҳининг 2-турида Луис де ла Фуэнте шогирдлари Шотландияга имкониятни бой беришган (0:2).

Шу тариқа, испанияликлар қаторасига мағлубиятсиз ўтказилган расмий ўйинлар сони бўйича ўтган ёзда ЖЧ финалида ўзлари ўрнатган рекордни (38 та ўйин) яна бир бор янгиладилар. Бунгача рекорд Италия терма жамоасига тегишли эди. 2018 йилнинг сентябридан 2021 йилнинг октябригача бўлган даврда италияликлар бирор марта ҳам мағлуб бўлмай, 37 та учрашув ўтказишган.

Қайд этиш жоизки, де ла Фуэнте Испания терма жамоаси бошқарувида 51 та ўйин ўтказиб, шулардан 41 тасида ғалаба қозонди, етти марта дуранг ўйнади ва уч бор мағлубиятга учради: юқорида тилга олинган Шотландия билан ўйин, 2024 йилда Колумбия билан ўртоқлик учрашуви (0:1) ва УЕФА Миллатлар лигаси — 2025 финалида Португалияга қарши баҳс (2:2, пенальтилар бўйича 3:5).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›