

«Италия — ҳақиқатан ҳам яхши жамоа. Сўнгги пайтларда ишлари унчалик яхши кетмаяпти, буни ўзлари ҳам билишади. Улар жуда интизомли ва тизимли ўйнайди. Тактик жиҳатдан ҳар бир деталга катта эътибор беришади.
Улар таркибида сифатли футболчилар кўп. Эртага бизга қийинчилик туғдиришади. Айниқса, стандарт вазиятларда жуда хавфли. Иншооллоҳ, эртага ғалаба қозонамиз».
«Бурсаспор» ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
«Мен Бурсада олти йил ўйнаганман. Академияда жуда қимматли вақтларим ўтган. Агар бугун шу ерда бўлиб турган бўлсам, бу — Бурсаспор туфайли.
Ҳар доим шу стадионда ўйнашни орзу қилардим. Балки Бурсаспор сафида ўйнай олмагандирман, аммо бир неча марта бу ерда ҳаваскорлар жамоаси таркибида майдонга тушганман.
Италиялик журналист Винченцо Монтеллага шундай савол берди.
— Роберто Манчини футболда цикллар бўлишини айтди. Италия терма жамоасида ҳам бир пайтнинг ўзида катта иқтидорлар авлоди пайдо бўлган, аммо уларнинг кўпчилиги бир даврга тўғри келган. Сизнингча, ҳозирги Италия терма жамоаси ҳақиқатан ҳам техник жиҳатдан савияси паст жамоами?
Жавоб:
— Мен Робертонинг фикрига қўшиламан: футболда цикллар бўлади. Лекин ҳозир Италия футболчилари рўйхатини кўриб чиқсам, Испания, Англия, Франция ва Португалияни ҳисобга олмаганда — бу жамоаларда футболчилар танлови сон ва сифат жиҳатидан бошқа даражада — Италия ҳам рақобатбардош жамоа, деб ўйлайман.
Доннаруммани мен дунёдаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблайман. Бастони бир неча йилдан бери Чемпионлар лигасида юқори даражада ўйнаяпти, финалларда ҳам иштирок этган. Барелла ҳам шундай, гарчи у эртага ўйнамаса ҳам.
Ҳужумда ҳам қизиқарли футболчилар бор. Кьезани биламиз — унинг дарвоза олдидаги ҳаракатлари ва жисмоний имкониятлари қандай эканини яхши биламиз. Скамакка ҳам жуда қизиқарли футболчи, у ҳам Италияда ўйнаяпти.
Тоналини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Шунингдек, Калабрияни ҳам унутмаслик керак — у «Арсенал»да жуда юқори даражада ўйнаяпти.
Шунинг учун менинг фикримча, Италия жуда рақобатбардош жамоа. Балки футболчилар сони бўйича юқорида айтган Испания, Англия, Франция ва Португалия билан рақобатлашиш қийин. Бу рўйхатга Германияни ҳам қўшиш мумкин.
Футболда баъзида кичик деталлар ҳам натижани белгилаб қўяди: пенальти, Жаҳон чемпионатидаги битта ўйин ёки бошқа эпизод. Ҳатто ҳозирги каби жуда қизиқарли Миллатлар лигасида ҳам уч кун ичида ҳал қилувчи ўйинлар ўтказилади.
Бизда ҳам шундай бўлди: 11 кун ичида тўртта ҳал қилувчи ўйин ўтказдик ва муҳим футболчиларимиз жароҳат ёки бошқа сабаблар туфайли етишмади. Улар битта ёки иккита ўйин эмас, ҳатто бутун серия давомида бизга жуда керак эди.
Шунинг учун баъзида натижани кичик эпизодлар белгилаб беради. Натижа эса кейинчалик жамоага бериладиган баҳога ҳам таъсир қилади.
Масалан, сўнгги Бельгияга қарши ўйинда Бельгия ажойиб футбол намойиш этди ва албатта, биздан устунроқ ўйнади. Аммо бизда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар ҳам бўлди.
Шунинг учун, менимча, якуний баҳони ҳам айнан ана шу майда эпизодлар белгилаб беради.



