

— "Ди Мария ёмон трансфер эди, гарчи, айтиш жоизки, мен унинг ўтишидан жуда хурсанд бўлгандим. Бу ажойиб харид деб ўйлагандим. У жарима майдонидан жарима майдонигача ҳаракатлана оларди, тезкор, ажойиб ўйинчи эди, лекин якунда шунчаки мослаша олмади, кўникиб кета олмади. Бу ёмон трансфер эди.
Феллайнига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Умуман олганда, у клубга ўтмагани маъқул эди, аммо у энг ёмон трансфер эмас. У майдонда бор кучини берарди ва 25-30 миллион фунт турарди — бу унчалик катта харажат эмас.
Жуда катта харажатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу — Антони. Бу футболчининг ўзини танқид қилиш эмас, балки "Юнайтед" саросимага тушиб, у учун шунча пул тўлаганининг кўрсаткичидир.
Мен Антони ва Ди Марияни кўрсатган бўлардим. Аммо биттасини танлаш керак бўлса — Антони", — деди Невилл The Athleticга берган интервьюсида.



