

Суперлига
8-тур
ОКМК – "Бухоро" 3:2
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Гол: Сияваш Ҳақназарий (Авазбек Ўлмасалиев) 9’, Миржамол Қосимов 12’, Нодир Абдураззоқов (Саидафзалхон Ахроров) 77’ – Шерзод Эсанов (Велько Филипович) 29’, Шерзод Эсанов (Велько Филипович) 34’
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдилло АБдураҳмонов
Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Эдита Миробидова
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 22.Саидафзалхон Ахроров, 27.Урош Койич, 44.Аброр Каримов, 88.Сияваш Ҳақназарий.
Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 10.Асадбек Собиржонов, 11.Али Абдураҳмонов, 13.Элдорбек Бегимов, 18.Риан Исломов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 28.Арихиро Сентоку.
“Бухоро”: 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 11.Тимур Мамасидиқов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Шерзод Эсанов, 30.Боян Младович, 78.Владимир Родич, 97.Шaҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодир Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Ника Качарава, 22.Асадбек Жўрабоев, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 77.Асилбек Қайюмов, 88.Доминик Бегич.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Эсанов (11), Умиджон Ҳамроев (26), Владимир Родич (49), Боян Младович (52), Хуршид Мухторов (72), Нодир Абдураззоқов (90+5).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88. ОКМКда алмаштириш: Ҳақназарий ўрнига Тоиров учрашувни тугатиб қўяди.
84. Жўраев Собиржоновга нисбатан қоидани бузди.
80. “Бухоро”да алмаштириш: Жўраев ўрнига Жўрабоев туширилди.
79. Ууух! Качараванинг бош билан берган зарбасини Илёсов қайтарди.
77. ГОЛ! Ахроровнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов бош билан тўп киритди — 3:2"!
75. “Бухоро”да 2 та ўзгариш: Убайдуллаев ўринга Качарава, Мамасидиқов ўрнига Йўлдошев туширилди.
72. Тиббий ёрдамдан сўнг Мухторовга сариқ карточка берилди.
70. Мухторов ва Абдураззоқов ҳаводаги курашда жиддий тўқнашиб кетди.
66. “Бухоро”да 2 та алмаштириш: Родич ўрнига Бегич, Эсанов ўрнига Жўраев баҳсни давом эттиради.
62. ОКМКда 2 та ўзгариш: Койич ўрнига Абдураҳмонов, Қосимов ўрнига Сентоку майдонга тушди.
59. Абдураззоқовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин ҳеч ким тўпга эга чиқолмади.
54. ОКМК бўлимни яхши бошлади, бироқ якун етишмаяпти.
49. Родич қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. ОКМКда ўзгариш: Холмуродов ўрнига Собиржонов туширилди.
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
43. Зарбаа! Мамасидиқовнинг чамаси 19 метрдан берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
41. Зарба! Қосимовнинг жаримадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
40. Зарбалар бўйича кўрсаткич: 10 (3) га 11 (4). "Бухоро" бу борада олдинда.
37. Ҳакам узоқ вақт VAR’ни кутди ва голни инобатга олди.
34. ГОЛ! Мамасидиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасидан сўнг Илёсов тўпга чиқишда бироз муваффақиятсиз ҳаракат қилди ва Эсанов яқин масофадан дарвозани ишғол этди ва дубль муаллифига айланди — 2:2!
29. ГОЛ! Мухторовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи йўл-йўлакай Филиповичга тегди ва ундан сўнг Эсанов зарба бериб, ҳисобни қисқартирди — 2:1!
26. Ҳамроев кескин эътирозлари учун сариқ карточка олди.
21. Зарба! Холмуродовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди, тўп майдонни тарк этди.
18. Жўрабековнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
14. Тўп учун курашда иштирок этган Аҳмадалиев елкасида бироз ноқулайлик сезди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
12. ГОЛ! Миржамол Қосимовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бироз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди — 2:0!
11. Шерзод Эсанов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
9. ГОЛ! Сияваш Ҳақназарий чамаси 13 метрдан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди — 1:0!
5. Зарбаа! Родичнинг зарбасини Илёсов қайтарди! “Бухоро”дан яхши ҳужум бўлди.
3. Убайдуллаев қанотдан олдинга бораётган Мухторов билан тўпни таъминламоқчи бўлди, бироқ сал қаттиқ тепиб юборди.
1. Баҳс бошланди!
Учрашув 19:00 да бошланади.



