

"Андижон" – "Сурхон" 1:2
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исоқов
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: 0:1 – 64, Ричард Фрайдей; 1:1 – 73, Усмонали Исмоналиев; 1:2 – 77, Сарвар Абдуҳамидов
"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 2. Одилбек Абдумажидов, 15. Неманья Чаласан, 10. Драган Черан (11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46), 6. Александре Андроникашвили (20. Ислом Тўхтахўжаев, 74), 33. Дониёр Абдуманнопов (28. Бекзод Сулаймонов, 46), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 9. Имеда Ашортиа, 22. Усмонали Исмоналиев.
Захира: 12. Илнур Зокиров, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 14. Абдураҳмон Комилов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 18. Дамир Темиров, 70. Ҳамидулло Каримов.
"Сурхон": 86. Даврон Мерганов (25. Отабек Боймуродов, 9), 26. Беҳруз Шукуруллаев, 6. Беҳзод Шамсиев, 66. Беҳруз Шайдулов, 7. Достон Турсунов, 14. Тоҳиржон Ашубоев (32. Бобуржон Раҳимжонов, 55), 17. Сарвар Абдуҳамидов, 15. Диёр Рамазонов, 8. Ҳумоюн Шерботаев, 19. Фарруҳжон Қодиров (39. Мирмақсуд Мирусмонов, 46), 11. Ричард Фрайдей.
Захира: 33. Умидбек Қувондиқов, 27. Муҳаммадали Мусахонов, 21. Торнике Дзебниаури, 18. Беҳруз Ўктамов, 91. Аъзамжон Темирхонов, 31. Камронбек Эргашев.
Огоҳлантириш: Сарвар Абдуҳамидов (41)
82-дақиқа. "Андижон" таркибида навбатдаги ўзгариш. Бош мураббий ҳужум чизиғини янгилашга қарор қилди.
Майдонни Имеда Ашортиа тарк этди. Унинг ўрнига учрашувни қутқариб қолиш учун Ҳамидулло Каримов ўйинга қўшилди. Мезбонлар бор кучлари билан олдинга интилишмоқда.
81-дақиқа. "Андижон" жамоасидан хавфли ҳужум. Ҳисобни тенглаштириш иштиёқида олдинга интилаётган Усмонали Исмоналиевўз қанотида бир рақиб футболчисини чиройли ҳаракат билан алдаб ўтди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади.
Бироқ "Сурхон" посбони Отабек Боймуродов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди. Навбатдаги сейв жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
77-дақиқа. ГООООООООЛ! "Сурхон" яна ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда!
"Андижон" жарима майдончаси ичида ҳақиқий саросима юзага келди. Меҳмонлар ҳужум ташкил қилиб, кетма-кет икки марта кучли зарба йўллашди – иккала сафар ҳам "Андижон" ҳимоячилари жонбозлик кўрсатиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди. Бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сарвар Абдуҳамидов учинчи зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Мезбонлар ҳимояси босимга дош беролмади. "Андижон" – "Сурхон" – 1:2.
73-дақиқа. ГООООООООЛ! "Андижон" ҳисобни тенглаштирмоқда – 1:1!
Бурчакдан узатилган тўпни Ҳумоюнмирзо Иминов жарима майдончаси ичига етказиб берди. Бу вазиятда "Сурхон" ҳимоячиси Беҳруз Шукуруллаев ўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйиб, уни тўғри рақиб футболчисига етказиб берди. Жарима майдончаси ичида қулай имкониятга эга бўлган Усмонали Исмоналиев эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади.
72-дақиқа. "Андижон" жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилмоқда.
Чап қанотдан фаол ҳаракат қилган Бекзод Сулаймонов жарима майдончаси ичига хавфли пас узатди. Бироқ "Сурхон" ҳимоячиси Беҳзод Шамсиев тўп йўлига ғов бўлиб, хавфни бартараф этди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишади.
64-дақиқа. ГООООООООЛ! "Сурхон" ҳисобни очмоқда!
"Андижон" ҳимоячиси Одилбек Абдумажидов ўз жарима майдончаси ичида кетма-кет икки марта қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни назорат қилишда хато қилган ҳимоячидан келган пасдан сўнг "Сурхон" ҳужумчиси Ричард Фрайдей қулай имкониятдан унумли фойдаланди ва тўпни дарвозага қийинчиликсиз жойлаб қўйди.
Мезбонлар ҳимоясидаги пала-партишлик қимматга тушди. "Андижон" – "Сурхон" – 0:1.
61-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сурхон" жамоасидан жуда хавфли ҳужум!
Мезбонлар дарвозаси томон олис масофадан белгиланган жарима зарбасини Сарвар Абдуҳамидов ижро этди. Унинг йўллаган кучли ва айланма зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, бироқ тўп дарвоза устунининг ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди. Элдор Адҳамов вазиятни назорат қилиб турган бўлса-да, "Андижон" мухлислари бироз хавотирга тушишди.
55-дақиқа. Тўлиқ аниқлик киритамиз. "Сурхон" жамоаси таркибида майдонни 14-рақамли Тоҳиржон Ашубоев тарк этди. Унинг ўрнига ўйинга 32-рақамли Бобуржон Раҳимжонов қўшилди.
Меҳмонлар ярим ҳимоя чизиғини янгилаб, фаолликни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Ўйин давом этади.
52-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Андижон" жамоаси жавоб ҳужумида голга жуда яқин келди.
Захирадан ўйинга қўшилган Бекзод Сулаймонов чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ажойиб ва аниқ пас узатди. У ерда пайдо бўлган Имеда Ашортиа тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ кучли зарбадан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. "Сурхон" жамоасини муқаррар голдан мана шу тўсин қутқариб қолди.
51-дақиқа. "Сурхон" жамоасидан хавфли ҳужум! Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба йўллади.
Йўлда тўп "Андижон" ҳимоячиларидан бирига тегиб, рикошет ҳолатида йўналишини ўзгартирди ва майдонни тарк этди. Бурчак тўпи. Бу вазиятда мезбонлар дарвозабони Элдор Адҳамов воқеалар ривожини диққат билан кузатиб турганди.
49-дақиқа. VAR ҳакамлари вазиятни тўлиқ текшириб бўлишди – офсайд тасдиқланди. Пўлатхўжа Холдорхонов тўпни қабул қилиб олаётган вазиятда чиндан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани маълум бўлди.
"Андижон" жамоасининг голи бекор қилинди, ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 0:0. "Сурхон" футболчилари эркин зарба билан тўпни ўйинга киритишади.
47-дақиқа. ГООООООООЛ!.. Йўқ, гол инобатга олинмади шекилли! "Андижон" жамоасининг 7-рақамли футболчиси Пўлатхўжа Холдорхонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйганди.
Бироқ ён ҳакам ҳужум вақтида офсайд бўлганлигини кўрсатиб, байроқчасини кўтарди. Стадионда ҳаяжон юқори даражада. Энди вазиятни VAR ҳакамлари текширишмоқда.
46-дақиқа. Таркиблардаги ўзгаришларни тўлиқ ва аниқлаштирилган ҳолда баён этамиз.
"Сурхон" жамоасида Фарруҳжон Қодиров ўрнига Мирмақсуд Мирусмонов майдонга тушди.
"Андижон" таркибида эса Драган Черан ўз ўрнини Ҳумоюнмирзо Иминовга бўшатиб берган бўлса, Дониёр Абдуманнопов ўрнига Бекзод Сулаймонов ўйинни давом эттирадиган бўлди. Ўйин давом этмоқда.
45+6-дақиқа. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев хуштагини чалиб, учрашувнинг биринчи бўлими якунланганини маълум қилди.
Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишмоқда. Биринчи бўлим шиддатли курашларга, мажбурий ўзгариш ва хавфли вазиятларга бой бўлди, бироқ дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Бироз дам оламиз ва тез орада иккинчи бўлим шарҳи билан эфирга қайтамиз.
45-дақиқа. Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам Олим Тўйчибоев томонидан 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
Бунга асосий сабаб – ўйин бошида "Сурхон" дарвозабони Даврон Мерганов жароҳат олгани сабабли баҳсда юзага келган узоқ тўхталиш бўлди. Булим сўнггигача жамоаларда вазиятни ўзгартириш учун ҳали етарлича вақт бор.
41-дақиқа. Майдонда қоида бузилди ва бош ҳакам Олим Тўйчибоев қўлини чўнтагига олиб борди. "Андижон" жамоаси ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов тезкор ҳужумга ўтаётган бир вазиятда, "Сурхон" аъзоси Сарвар Абдуҳамидов унинг либосидан ушлаб, ҳужумнинг ривожланишини қасддан тўхтатиб қолди. Ҳакам тактик фол учун Сарвар Абдуҳамидовни сариқ карточка билан жазолади.
38-дақиқа. "Андижон" ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди. Пўлатхўжа Холдорхонов рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ ҳужумчи майдонда бироз тойиб кетди ва тўп тезлигига етолмади. Вазиятдан унумли фойдаланган "Сурхон" дарвозабони Отабек Боймуродов олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди.
30-дақиқа. "Андижон" жамоаси чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Дониёр Абдуманнопов жарима майдончаси ичига хавфли узатмани амалга оширди, бироқ тўпга на ҳужумчилар, на ҳимоячилар тега олишди – тўп майдонни тарк этди.
21-дақиқа. "Сурхон" жамоасидан хавфли жавоб ҳужуми. Фарруҳжон Қодиров қулай имкониятга эга бўлиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп устуннинг хавфли даражада яқинидан ўтиб кетди.
Трансляцияда кичик носозлик кузатилмоқда. Ўйин бошидан бери эфирда ушбу учрашув эмас, балки параллел равишда кечаётган "Қизилқум" – "Динамо" баҳси мухлисларининг овози эшитилиб турибди. Режиссёрлар тез орада бу хатоликни тўғирлашади деган умиддамиз. Навбатдаги дақиқаларни кутамиз.
18-дақиқа. "Андижон" жамоасининг босими кучаймоқда. Дониёр Абдуманнопов рақиб жарима майдончаси ташқарисидан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олиб, айланма зарба йўллади. Бироқ тўп траекторияси бироз ноаниқ бўлди.
17-дақиқа. "Андижон" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади, қолаверса, ҳакам вазиятда офсайд қайд этди.
16-дақиқа. "Андижон" жамоасининг чап қанотдан ташкил этган навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди. Тўп узатишдан сўнг "Сурхон" дарвозабони Отабек Боймуродов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
9-дақиқа. "Сурхон" таркибида мажбурий ўзгариш. Тўқнашув оқибатида жиддий жароҳат олган дарвозабон Даврон Мерганов носилкада майдондан олиб чиқиб кетилди. Унинг ўрнига захирадан Отабек Боймуродов ўйинга қўшилди.
5-дақиқа. Майдонда жиддий вазият. "Сурхон" дарвозабони Даврон Мерганов "Андижон" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов билан тўп учун курашда кучли тўқнашувга дуч келди ва ҳушини йўқотди. Шифокорлар зудлик билан майдонга таклиф этилди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
3-дақиқа. "Андижон" вакили Драган Черан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бироқ унинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади – тўп майдон ташқарисига кетди.
2-дақиқа. "Сурхон" ҳужумчиси Ричард Фрайдей қулай вазиятга чиқиб борди. Бироқ позицияси ноқулай бўлгани сабабли унинг берган зарбаси кучсиз чиқди, "Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
1. Бош ҳакам Олим Тўйчибоевнинг хуштаги чалинди. "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди. Футболчилар тўпни ўйинга киритишди, баҳс бошланди.
Жамоалар учрашув бўлиб ўтадиган майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар – "Андижон" футболчилари анъанавий қизил, меҳмонлар – "Сурхон" жамоаси эса сариқ либосларда ҳаракат қилади. Ҳакамлар бригадаси ҳамда футболчилар ўйин бошланишига шай.



