

Томонлар трансфер бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириб бўлди ва 25 ёшли футболчи янги жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Шу тариқа Тринкау Европадаги фаолиятини якунлаб, Саудия Про-лигасида тўп суради.
Франсишку Тринкау сўнгги йилларда "Спортинг" шарафини ҳимоя қилди. У бунга қадар "Барселона", "Вулверхэмптон" ва "Брага" клубларида ҳам фаолият олиб борган.
Тринкау ўтган мавсумда Португалия чемпионатининг 34 ўйинида қатнашиб, 7 гол ва 11 ассист қайд этди.



