Сервер Жепаровнинг ўғли Рауль Суперлигада дебют қилди

Оқил Абдубарноев
18 июл 2026, 20:47
Ўзбекистон футболи афсонаси Сервер Жепаровнинг ўғли Рауль Жепаров Ўзбекистон Суперлигасида ўзининг дастлабки расмий учрашувини ўтказди

Суперлиганинг 12-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум" жамоасига қарши баҳсда 19 ёшли иқтидор эгаси Самарқанднинг "Динамо" клуби сафида асосий таркибда майдонга тушди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Сервер Жепаров ўз вақтида фарзандига исм танлашда испаниялик машҳур футбол афсонасига ҳавас қилган ва ўғлига Рауль деб исм қўйган эди. Эндиликда футболчилар сулоласининг давомчиси ҳам отаси изидан бориб, катта футболдаги ўз йўлини бошламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia