

Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. "Қўқон-1912" Суперлига доирасида 270 дақиқадан буён муборакликлар дарвозасига йўл топа олаётгани йўқ. "Шунқорлар" сўнги бор 2024 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида рақибига гол урган, ўша ўйинда 1:1 натижаси қайд этилган. Охирги 3 та қарама-қаршиликда эса "Машъал" 4:0, 1:0, 1:0 ҳисобларида ғалабани тантана қилди.
"Машъал" эндиликда 22 июль санасида "Насаф" синовидан ўтиб кўради, қўқонликлар шу куни уйда ОКМКни қарши олади.



