🔴🔴🔴 Суперлига. "Қизилқум" - "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)

Iskandarov Abdulaziz
18 июл 2026, 19:25
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашуви бошланди.

"Қизилқум" - "Динамо" 0:2 LIVE

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

ВАР: Равшан Абдувоҳидов

АВАР: Алишер Рахимкулов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Феруз Ғаниев.

Гол: Фирдавс Абдураҳмонов (Жаҳонгир Абдусаломов) 22, 0:1, Анвар Ҳожимирзаев (Азиз Амонов) 29, 0:2

"Қизилқум": 1. Фарҳод Раҳматов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 8. Шахзодбек Раҳматуллаев, 10. Ислом Кенжабоев, 11. Лука Раткович, 15. Никола Кумбурович, 18. Аббосбек Абдуғаффоров, 31. Жамбули Жигаури, 34. Григол Чабрадзе, 44. Ғиёсжон Ризақулов, 77. Диёр Раҳматиллоев.

Захира: 99. Хумоюншоҳ Сайётов, 7. Файзуллобек Жуманқўзиев, 9. Шаҳзод Туропов, 14. Элбек Отақулов, 19. Илҳомжон Кенжаев, 20. Бобомурод Бозоров, 23. Самандар Шукуриллаев, 70. Майкон Дуглас, 71. Асадбек Бахшиллоев

"Динамо": 1. Эдем Неманов, 3. Михаил Стефан, 7. Санжар Қодирқулов, 8. Азизбек Амонов, 10. Анваржон Ҳожимирзаев, 18. Раул Жепаров, 20. Жалолиддин Жумабоев, 21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 26. Марко Станоевич, 30. Харис Хайдаревич, 37. Фирдавс Абдураҳмонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Нурилло Тўхтасинов, 11. Хислат Ҳалилов, 16. Амаду Думбуя, 17. Салим Мустафаев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 24. Акбар Худайбердиев, 25. Ойбек Ўрмонжонов, 77. Беҳрузбек Облақулов.

47. Жигаурининг зарбасини Неманов қийинчилик билан қайтариб юборди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБА. Кенжабоевнинг кучли зарбасини Неманов қайтарди. 

40. Эдем Неманов тўпга чиқиб келишда хато қилмаяпти. 

35. Голдан сўнг темп бироз пастлади. 

29. ГОЛ. “Динамо” учрашувда иккинчи голни урди. Азиз Амонов фаол ҳаракат қилиб зарба йўллади. Дарвозабон қайтарган тўпни Ҳожимирзаев дарвозага киритиб юборди. 

25. “Қизилқум” кескинли яратди. Лекин вазият омадсиз якунланди. Штефан Михаил бу вазиятда ўзини кўрсатди. 

22. ГОЛ. “Динамо”нинг ҳужуми гол билан якунланди. Абдусаломовнинг узатмасини қулай позицияга чиқиб борган Фирдавс Абдураҳмонов голга айлантирди, 0:1

20. Хайдаревичнинг зарбасини Раҳматов осонликча ушлаб олди. 

18. “Қизилқум” ҳам секин аста олдинга ўтмоқда. Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

15. ЗАРБА. Жаҳонгир Абдусаломовнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

13. “Динамо”дан яхши ўйланган ҳужум. Навоийликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячилар хавфни бартараф этди. 

7. “Қизилқум” посбони Фарҳод Раҳматов рақибнинг кескин узатмаси йўлига тўғри чиқиб келди ва тўпни ушлаб олди. 

Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia