

Хусусан, кеча "Олимпия" стадиони мезбонлик қилган "Навбаҳор" - ОКМК беллашуви голларга бой ўтгани билан эътиборни ўзига жалб қилди. Ўйинда "лочинлар" ҳисобда олдинга бораётганига қарамай ОКМК якунда 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетди.
Тимур Кападзе бошқарган жамоалар эса 4 йилдан бери олмалиқликлардан 3 очко олишни уддасидан чиқа олмаяпти. Охирги маротаба Тимур Тохирович 2022 йил "Олимпик" устози сифатида "кончилар"ни енгган эди.
2026. "Навбаҳор" - ОКМК 2:3
2024. "Олимпик" - ОКМК 0:1
2023. "Олимпик" - ОКМК 1:2
2023. "Олимпик" - ОКМК 0:1
2022. "Олимпик" - ОКМК 0:6
2022. "Олимпик" - ОКМК 1:0
Маълумот учун, "Навбаҳор" кейинги беллашувини 23 июль куни "Қизилқум"га қарши ўтказса, ОКМК 22 июль санасида "Қўқон-1912" майдонига сафар уюштиради.



