"Машъал" яна бир футболчини таркибига қўшиб олди

18 июл 2026, 20:34
"Машъал" матбуот хизмати Дониёр Нарзуллаевнинг таркибга қўшиб олинганлигини маълум қилди.

“Жамоа тажрибали қанот ҳужумчиси Дониёр Нарзуллаев билан шартнома имзолади.

31 ёшли футболчи 1995 йил 11 апрел куни Қарши шаҳрида таваллуд топган. У асосан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилади, шунингдек, чап қанот ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ҳам самарали ўйнай олади.

Дониёр Нарзуллаев фаолияти давомида Ўзбекистоннинг қатор жамоалари шарафини ҳимоя қилган бўлиб, Суперлига ва Про лигада катта тажриба тўплаган. У ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп сурган ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида майдонга тушган”, - дейилади клуб баёнотида.

photo_2026-07-18_20-19-43 — копия.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Машъал" матбуот хизмати