

"Албатта, ҳар бир ватандош каби биз ҳам ўша ерда бўлишни хоҳлардик. Нимага энди бормаймиз? Лекин бунга имконият бўлмади. Агар вазиятга қараб, масалан, ВИП-ложада ўтирганимизда, менимча, зўр бўларди. Буни, албатта, федерация ўйлагандир, бунисини билмадим. Лекин вақт тиғизлиги ва иш сабаб, биз ҳам йиғинда, жамоа билан бирга эдик. Умуман олганда, алоҳида чақириқ ёки таклиф ҳам бўлмади. Шунинг учун майли, дедик ва шу ердан туриб ҳам мухлислик қилдик. Энг асосийси, ўша ерда шунча мухлисимиз бор эди, улар Ўзбекистон байроғининг майдонда акс этгани – бунинг ўзи катта бахт. Бу нарсалар бизни фахрлантирди. Албатта, ўзимиз ҳам ўша ерда бўлишимиз мумкин эди, лекин нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон ҳар доим қалбимизда. Бундан-да яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Илк Жаҳон чемпионатида ҳаяжон роль ўйнагандир. Биз кўпроғига лойиқ эдик, чунки футболчиларнинг потенциалини яхши биламан. Энг асосийси – иштирок этдик ва тажриба орттирдик", деди 44 ёшли мутахассис.



