Факт. Сергей Лушчан жамоаларидаги дебют ўйинларида мағлуб бўлмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
18 июл 2026, 14:05
Хабарингиз бор, Суперлига рестартига яқин "Машъал" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Эндиликда жамоага тажрибали мутахассис Сергей Лушчан устозлик қиладиган бўлди. Мазкур мураббий кеча "Қўқон-1912"га қарши баҳсда янги жамоасида дебют учрашувини ўтказишга ҳам муваффақ бўлди (1:0). Қизиқ факт шундаки, Сергей Лушчан ўзи иш бошлаган жамоалардаги дебют ўйинларида мағлубиятга учраётгани йўқ.

2014 йил "Бунёдкор" асосий жамоасида "Нефтчи" билан 1:1 дуранг қайд этган.

2018 йил "Сўғдиёна" бошқарувидаги илк беллашувида "Навбаҳор"ни 3:2 ҳисобида енгган.

2020 йил "Динамо"даги дебочаси "Хоразм" устидан қўлга киритилган ғалаба билан бошланган.

2024 йил бу сафар "Навбаҳор" йўл бошчиси сифатида "Сўғдиёна"ни 3:2 натижасида таслим қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia