

Каталония клуби футболчини дахлсиз деб ҳисобламайди, аммо унинг кетишини тезлаштирмайди. "Барселона" Кундени ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда.
Жамоа раҳбарияти 50-60 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин, бироқ мюнхенликлар бу миқдорни тўлашга тайёр эмас.
Музокаралар олиб борилмаяпти, чунки ҳозирда жамоалар ҳимоячининг нархини баҳолашда келишмаяпти.
Кунде Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди ва 6 та сариқ карточка олди.



