

– Ўйин ҳақида...
– "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлим бошида ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Керакли имкониятлардан фойдалана олмадик. "Арал" ўз майдонида кучли ўйин намойиш этади. Шунга қарамай, етарлича тайёргарлик кўргандик. Шогирдларимга раҳмат айтаман, улар майдонга чиқиб, борини беришди.
– Узоқ масофа футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиши табиий ҳол. Бу майдонда таъсир ўтказмадими?
– Ҳар бир ўйинда йигитлар катта ҳажмдаги ишни бажаришяпти. Уларнинг жисмоний ҳолатидан шикоятим йўқ. Бизга яхши шароит яратиб беришди. Яхши тайёргарлик кўрдик, лекин ўз хатоларимиз эвазига жазоландик.
– Биринчи гол ўйин тизгинини ўзгартирди дея оласизми?
– Бу руҳий жиҳат таъсир ўтказди, шунга қарамай, ўз услубимиздан четга чиқмадик. Аммо иккинчи бўлим сўнгидаги хато иккинчи голни юзага келтирди. Хатоларни тўғрилаш устида ишлаймиз. Ўйиндан ўйинга ривожланишда давом этамиз.
– Жамоанинг олдинга қўйган мақсади қандай?
– Мақсад – ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, Суперлигага чиқиш. Чемпионат энди бошланди, ҳали ўз сўзимизни айтамиз.



