Саудия Арабистони терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди. Салим ад-Давсарий рўйхатдан жой олмади

4 ноя 2026, 20:30
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи Георгиос Донис ноябрь ойидаги халқаро учрашувлар учун 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Саудия Арабистони футбол федерацияси маълум қилишича, миллий жамоа 8–17 ноябрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Мазкур йиғин доирасида юнонистонлик мутахассис шогирдлари иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Саудия Арабистони 13 ноябрь куни Жанубий Кореяга, 17 ноябрда эса Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, эълон қилинган таркибдан жамоа сардори Салим ад-Давсарий ва дарвозабон Навоф ал-Ақийдий ўрин олмаган. Аввалги йиғинни ўтказиб юборган Мусаб ал-Жувайр ва Сауд Абдулҳамид эса миллий жамоага қайтган.

Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби:

Муҳаммад ал-Увайс, Ҳомид Юсуф, Абдулқуддус Атия, Абдуллоҳ ал-Умарий, Ҳассан ат-Тамбактий, Али ал-Лажомий, Султон Танкар, Абдуллоҳ ал-Хатиб, Навоф Бушал, Муҳаммад Маҳзарий, Сауд Абдулҳамид, Муҳаммад Абу аш-Шамот, Мутаиб ал-Ҳарбий, Форис Обидий, Мусаб ал-Жувайр, Мухтор Али, Муҳаммад Канно, Зиёд ал-Жуҳаний, Абдуллоҳ ал-Хайбарий, Носир ад-Давсарий, Абдулмалик ал-Айярий, Султон Мандаш, Муҳаммад ал-Қаҳтоний, Марвон ас-Саҳфий, Муҳаммад ал-Кувайкибий, Аҳмад ал-Ғомидий, Туркий ал-Аммор, Абдуллоҳ ал-Ҳамдон, Фирос ал-Бурайкон, Абдуллоҳ Ол Салим.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 17 ноябрь куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Ундан аввал Фабио Каннаваро шогирдлари 12 ноябрь куни Тошкентда Россия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›