

“Саудия Арабистони Осиё Кубоги-2027 мусобақасини қабул қилишга тўлиқ тайёр. Биз тасдиқланган режаларга мувофиқ, январь ойида қитъанинг миллий терма жамоалари ва мухлисларини кутиб олиш бўйича тайёргарликни якунлагандик. Турнирнинг янги муддати — 2027 йилнинг декабрь ойига қадар худди шундай суръатда давом этамиз.
Муддатнинг ўзгартирилиши турнир янги санага кўчишини англатади, режаларимиз ва тайёргарлик ишларимиз эса тасдиқланган ҳолатда давом этади.
Юқори даражадаги, жаҳон стандартига мос ташкилотчиликни таъминлаш ҳамда Саудия Арабистонининг нуфузи ва Осиё Кубоги обрўсига муносиб бўлган мусобақани тақдим этиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси ва барча ҳамкорларимиз билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз”, – деди Ал Мисиҳол.
Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё Кубоги расман қолдирилгани эълон қилинган эди.



