

Саудия Арабистони чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда 41 ёшли португалиялик ҳужумчи ғолиблик голини урди. Бу Роналдунинг фаолиятидаги 982-голи бўлди. Шунингдек, у учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бироқ баҳсдан кейин Криштиану совринни ўзида олиб қолишдан бош тортиб, уни Ал-Ҳамданга берди. Жамоадоши мазкур учрашувда бир гол уриб, яна бир голга узатма муаллифи бўлди.




