

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.
Тур мураббийи - Вадим Шодиматов (“Арал”).
“Арал” 25-турда лига кашфиёти “Ғазалкент”ни қабул қилди. Жамоанинг ҳимоя ва ҳужумдаги ишончли ўйини “Арал”га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Тур футболчиси - Асадбек Жўрақулов, “Жайхун”.
Асадбек Жўрақулов “БухДУ”га қарши баҳсда жамоасининг жонига оро кирди. 39-дақиқада бухороликла 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Биринчи бўлим охирларида Жўрақулов ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада эса яна ўша Асадбек Жўрақулов гол урди ва жамоасининг бу ўйиндаги “статуси”ни мағлубиятдан ғалабага ўзгартирди.

Тур дарвозабони - Сиротиллохон Юсубхонов, "Республика ФА"
“Республика ФА” 25-турда Суперлига учун даъвогарлик қилаётган “Шўртан”ни қабул қилди. Сиротиллохон Юсубхонов лига етакчиларидан бирига қарши баҳсда ишончли ўйин кўрсатиб, дарвозасини “қуруқ” сақлашга муваффақ бўлди.

Тур голи - Асадбек Жўрақулов, “Жайхун”
Тур голи номинациясида ҳам Асадбек Жўрақулов ғолиб бўлди. Унинг “БухДУ” дарвозасига киритган ғалаба тўпи якунланган турнинг энг жозибадор голи деб топилди.




