

Баҳснинг 10-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе рақиб жарима майдончаси ичида Маттео Прати билан тўқнашувдан сўнг майдонга қулаган эди. Бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро дарҳол нуқтага ишора қилган, ВАР эса вазиятга аралашмаган.
Испания қироллик футбол федерациясининг (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) ушбу эпизодни Tiempo de Revisión дастурида таҳлил қилди.
Қўмита хулосасига кўра, Мунуэра Монтеро 11 метрлик жарима зарбасини белгилаб "яққол ва аниқ хато"га йўл қўйган ҳамда бу вазиятда видеоассистентлар аралашиши шарт эди. CTA вакилларининг таъкидлашича, Прати ҳужумчининг олдида қўлини "куч ишлатмасдан" ушлаган. Шу тариқа, ўйинчилар ўртасидаги контакт ва Мбаппенинг йиқилиши ўртасида ҳеч қандай "сабаб-оқибат боғлиқлиги" бўлмаган.



