Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2026, 18:06
Испаниянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Родри ЧЛ умумий босқичининг 4-тури доирасида Англиянинг "Астон Вилла" жамоасига қарши кечган баҳсда (3:0) олган жароҳати туфайли Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида хабар берди. "Атлетико" ва "Барселона" қарама-қаршилиги 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

"Родриго Эрнандес кечаги "Астон Вилла" билан баҳс вақтида мушакларда юзага келган ноқулайлик сабабли тиббий кўрикдан ўтди. Текширувлар унинг ўнг оёқ тизза ости пайларида енгил жароҳат борлигини тасдиқлади. У якшанба куни Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. Тикланиш муддати жароҳатнинг тузалиш динамикасига боғлиқ бўлади", — дейилади баёнотда.

Маълумот ўрнида, Родри "Астон Вилла"га қарши беллашувнинг танаффус вақтида алмаштирилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›