Роналду 18 йил ичида илк бор Португалия терма жамоасининг расмий ўйинида майдонга тушмади

28 сен 2026, 07:30
Португалия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган ўйинда Норвегия миллий терма жамоасини сафарда мағлуб этди (2:1).

Ҳужумчи Криштиану Роналду асосий таркибга киритилмади ва финал ҳуштаги чалингунига қадар захира ўриндиғида қолди. Шу тариқа, форвард 18 йил ичида илк бор миллий терма жамоанинг расмий ўйинини тўлиқ захира ўриндиғидан кузатди. Охирги марта у Евро-2008да, португаллар Швейцарияга имкониятни бой беришганда (0:2) терма жамоанинг расмий учрашувида майдонга тушмаган эди.

Барча ўйинлар, жумладан ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинса, 41 ёшли футболчи учун бу 2024 йилнинг июнь ойидан бери қайдномага киритилгани ҳолда майдонга тушмаган илк ҳолат бўлди. Ўшанда терма жамоа Хорватияга мағлуб бўлган эди (1:2).

Португалия Миллатлар лигасининг 3-туридаги кейинги ўйинини 1 октябрь куни сафарда Данияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›