"Интер Майами" Мессининг голига қарамай 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, "Коламбус"га имкониятни бой берди

28 сен 2026, 06:28
"Коламбус Крю" ўз майдонида "Интер Майами"ни қабул қилган MLS ўйини якунланди.

Учрашув Коламбусда бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

"Интер Майами" таркибида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жарима зарбасидан гол урди.

"Коламбус Крю" томонидан Хосеф Мартинес пенальтини аниқ амалга ошириб ажралиб турди ва Жамал Тьяре гол муаллифига айланди. Мезбонлар ғалаба голини 90+9-дақиқада киритишди.

Шу тариқа, "Интер Майами" MLS'да қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти (тўртта дуранг ва бир мағлубият). "Коламбус Крю" эса ўз навбатида қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

MLS'нинг навбатдаги турида "Интер Майами" "Ди-Си Юнайтед" билан куч синашади, "Коламбус Крю" эса "Орландо Сити"га қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›