

Учрашув "Надьердеи" стадионида (Дебрецен, Венгрия) бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Харм Осмерс (Ганновер, Германия) ишлади. Учрашувда 3:0 ҳисобида Ирландия терма жамоаси футболчилари ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги илк голни 14-дақиқада Ирландия ҳужумчиси Трой Пэрротт киритди. Икки дақиқадан сўнг форвард Адам Айда ирландияликлар устунлигини оширди. 25-дақиқада ярим ҳимоячи Джек Мойлан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учрашувнинг қолган вақтида жамоалар гол ура олишмади.
Исроил - Ирландия 0:3
Голлар: Пэрротт 14, Айда 16, Мойлан 25.
Гуруҳ босқичининг 1-турида Исроил Австрияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди, Ирландия эса Косоводан мағлубиятга учраганди — 0:1.



