Португалия Норвегияни мағлуб этди, Холанд гол урди, Роналду бутун ўйинни захирада ўтказди

28 сен 2026, 01:51
УЕФА Миллатлар лигаси (А лига) гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Норвегия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Жамоалар Норвегиянинг Осло шаҳридаги "Уллевол" стадионида майдонга тушишди. Бош ҳакам сифатида Франциядан Франсуа Летексье ишлади. Учрашувда 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди.

17-дақиқада Португалия терма жамоаси вингери Жоау Феликс жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбаси билан ўйинда ҳисобни очди. 51-дақиқада норвегияликлар ҳужумчиси Эрлинг Холанд жарима зарбасидан сўнг тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Португалия форварди Гонсалу Рамуш Норвегия дарвозабони Эрьян Нюланднинг узатмасини эгаллаб олди ва тўпни голкипер устидан ошириб ташлади. 58-дақиқада Рамуш Нюланднинг яна бир хатосидан сўнг иккинчи голини урди, аммо дарвоза ишғол қилиниши VAR қарори билан бекор қилинди. Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Португалияликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.

Норвегия - Португалия
Голлар: Холанд 51 - Феликс 17, Рамуш 54.

Норвегия: Нюланд, Рюэрсон, Аер, Хеггем, Эурснес, Берг, Берге, Эдегор, Шельдеруп, Нуса, Холанд.

Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Ренату Вейга, Нуну Мендеш, Пальинья, Жоау Невеш, Франсишку Консейсау, Жоау Феликс, Педру Нету, Гонсалу Рамуш.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia