Фернандеш: "Бизга 3 очко керак эди ва биз уни қўлга киритдик"

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 13:35
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Миллатлар Лигаси баҳсида Уэльс устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Португалия терма жамоаси жуда яхши ўйин ўтказди. Учрашувни назорат қилдик ва яна гол уриш учун кўплаб имкониятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бизга уч очко керак эди ва биз уни қўлга киритдик", – деди Бруну.

27 сентябрь куни Португалия Ослода Норвегияга қарши майдонга тушади, Уэльс эса Копенгагенда Дания билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com