41 ёшли Роналду Португалия терма жамоасида қолиш сабабини айтди

24 сен 2026, 21:49
Португалия терма жамоаси капитани Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятини нега давом эттираётганини тушунтирди.

"Агар Португалия энди менга таянишни истамаса, бугуннинг ўзида кетишим мумкин. Бу мен учун муаммо эмас.

Аммо агар улар менга таянишса, мен ҳам уларга таянаман. Португалия халқи ҳам менга ишонади. Шунинг учун терма жамоада ўйлашда давом этяпман.

2028 йилги Европа чемпионатига бораманми? Мен ҳозирги кун ҳақида ўйлаяпман. Кўпчилик ҳозироқ кетишимни хоҳлашини биламан, аммо мени ҳаракатлантираётган нарса — ҳали ҳам ўйинларимни кўришни истайдиган инсонлар", — деди 41 ёшли ҳужумчи.

Роналду Португалия терма жамоасида 2003 йил августидан буён ўйнаб келмоқда. У миллий жамоа сафида 233 та учрашувда 146 та гол урган ва 45 та голли узатма берган.

Ҳужумчи Португалия билан 2016 йилги Европа чемпионати ва икки марта Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›