

Учрашув "ВВК-Арена" стадионида (Аугсбург, Германия) бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Крис Кавана (Ланкашир, Англия) ишлади. Учрашувда 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги ягона голни 74-дақиқада Греция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Димитриос Курбелис киритди.
Германия - Греция
Гол: Курбелис 74.
Гуруҳ босқичининг 1-турида Греция Сербияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди, Германия эса Нидерландия билан дуранг ўйнаганди — 1:1.



