ОФК Қирғиз Республикаси жамоасини катта миқдорда жаримага тортди

28 сен 2026, 07:00
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Қирғизистоннинг "Дордой" футбол клубига 20 000 АҚШ доллари миқдорида жарима солди.

Бунга 2026 йил 11 август куни Суриянинг "Ҳомс Аль-Фидиа СК" клубига қарши ўтказилган ОФК Чақирув лигаси 2026/27 йилги мавсуми саралаш босқичи ўйини олдидан стадиондаги тиббиёт хонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш талаблари бузилгани сабаб бўлди.

ОФК қарорига кўра, клуб ўйин олдидан белгиланган муддатда тиббиёт хонасини ташкил этмаган ва тўлиқ жиҳозламаган.

Жарима қарор ҳақида хабардор қилинган санадан бошлаб 30 кун ичида тўланиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AFC.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›