

"Бугун "Реал" тиббий хизмати томонидан ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчимиз Ибраима Конатеда ўнг тиззанинг ён бойлами шикастлангани аниқланди. Ўйинчининг ҳолати динамикада баҳолаб борилади", – дейилади Мадрид клуби баёнотида.
Конате 23 сентябрь куни Миллатлар Лигаси ўйинлари олдидан Франция терма жамоаси машғулотида шикастланганди. ОАВ хабарига кўра, футболчи ўнг тиззасида оғриқ ҳис қилиб, машғулотни муддатидан олдин якунлаган. Дастлабки кўрик енгил чўзилишни кўрсатгач, ҳимоячи миллий жамоа ихтиёрини тарк этиб, Мадридга қайтди. Унинг ўрнига "Манчестер Юнайтед" футболчиси Лени Йоро чақирилди.
Конате "Реал"даги дебют мавсумида 7 та расмий учрашув ўтказиб, уларнинг ҳар бирида 90 дақиқадан — жами 630 дақиқа ҳаракат қилган.


