Хаверц ва Мусиала яқин орадаги ўйинларда Германия терма жамоасига ёрдам беролмайди

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 16:05
Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландия билан бўлган дурангдан (1:1) сўнг Кай Хаверц ва Жамол Мусиаланинг жароҳатлари ҳақида гапириб берди.

"Катта эҳтимол билан уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз, лекин улар нисбатан тезроқ сафга қайтишига умид қиламан", – деди Клопп.

27 ёшли Хаверц нидерландияликларга қарши учрашувнинг 30-дақиқасида алмаштирилди, Мусиала эса ҳатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмаганди.

27 сентябрь куни Германия Миллатлар лигаси 2-тури доирасида ўз майдонида Греция билан баҳс олиб боради. Шунингдек, немисларда октябрь ойида яна иккита ўйин режалаштирилган — ўз уйида Сербия билан (1 октябрь) ва сафарда Греция билан (4 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RTL