Клопп: "Дуранг — нормал натижа"

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 15:40
Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландия билан бўлган дуранг (1:1) ҳақида фикрларини билдирди.

"Охирги 2,5 йил ичида футболни тушунишни унутиб қўйганим йўқ. Мен майдонда нима содир бўлаётганини кўриб турдим. Дуранг — нормал натижа.

Марк-Андре тер Штеген ажойиб ўйнади. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо уролмадик, Коди Гакпонинг голи эса шунчаки ҳайратланарли бўлди", – деди Клопп.

27 сентябрь куни Германия ўз майдонида Грецияга қарши баҳс олиб боради, Нидерландия эса сафарда Сербия билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com