

Аввалроқ Скалонининг Аргентина терма жамоаси билан битимни 2 йилга узайтиришга яқин тургани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассиснинг амалдаги келишуви жорий йилнинг декабрь ойигача мўлжалланган.
“Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Яқин кунларда мен ассоциация президенти билан учрашаман. Кеча кўришмоқчи эдик, аммо тиш шифокорига боришим керак бўлиб қолди ва учраша олмадик.
Бугун эса у Парагвайда. Биз гаплашиб оламиз. Ўтириб гаплашиб олишга хоҳиш жуда катта, аммо эълон қиладиган янгилигимиз бўлса, буни албатта амалга оширамиз. Ҳозирча эса ҳаммаси аввалгидек.
Бу ерда қолишни хоҳлаймиз, бироқ президент билан кўп нарсаларни муҳокама қилиб олишимиз лозим. Табиийки, бундай ҳиссиётларга бой турнирдан сўнг доимо режаларни қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Такрорлайман: президент билан ўтириб гаплашиб оламиз”, – деди Скалони.



