Зидан: “Мбаппе билан ҳаммаси жойида. У Туркияга қарши ўйнашга тайёр бўлади”

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 16:55
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан Миллатлар Лигаси доирасидаги Туркияга қарши баҳс олдидан жамоа сардори Килиан Мбаппенинг саломатлиги борасидаги барча хавотирларни бартараф этди.

Аввалроқ ОАВда юлдуз ҳужумчи гриппсимон синдром сабаб сешанба кунги жамоавий машғулотни ўтказиб юборишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Саломатликдаги кутилмаган муаммолар мухлисларни хавотирга солган бўлса-да, Зидан вазият назорат остида эканини айтиб, жамоатчиликни тинчлантирди:

“Килиан Мбаппе билан ҳаммаси жойида. Уннинг бироз тоби қочди, лекин жиддий ҳеч нарса йўқ. У майдонга тушишга тайёр бўлади”, – деди Зидан.

Туркия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бутун дунё эътибори ушбу тўқнашувга қаратилишининг яна бир сабаби — айнан шу ўйин Зинедин Зиданнинг миллий терма жамоа бошқарувидаги расмий мураббийлик дебютига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport