

"Мен мамнунман, чунки жуда яхши ўйнадик. Тўғрисини айтсам, Германия терма жамоасидан кучлироқ эдик ва кўпроғига лойиқ эдик.
Айниқса, иккинчи бўлим ажойиб ўтди. Ўз футболимизни кўрсата олганимиздан жуда хурсандман", – деди Хави.
27 сентябрь куни Германия ўз майдонида Грецияга қарши баҳс олиб боради, Нидерландия эса сафарда Сербия билан куч синашади.



