Жамоаси йирик ғалабани тантана қилган мураббий, дубль қайд этган россиялик футболчи. Пролигада 20-турнинг энг яхшилари аниқланди

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 14:30
20-22 сентябрь саналарида Ўзбекистон Пролигасида 20-турдан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Жамолиддин Раҳматуллаев (Республика ФА)

Республика ФА ортда қолган турда Қаршида “Лочин”дан йирик ҳисобда устун келди (3:0). Учрашувда меҳмонлар ёрқин ўйин кўрсатиб, муносиб равишда йирик ғалабани қўлга киритди. Бунда жамоа устози Жамолиддин Раҳматуллаевнинг ўрни катта. Шу тариқа, айнан Раҳматуллаев тур мураббийи деб топилди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (14).jpg

Тур футболчиси — Евгений Козлов (“Арал”)

“Арал” бу турда Нукусдаги “Турон” стадионида “Яйпан” устидан 5:2 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда “Арал” ҳужумчиси дубль қайд этиб, жамоаси йирик ҳисобда зафар қучишида катта ҳисса қўшди. Шундай қилиб, айнан россиялик футболчи тур футболчиси сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (13).jpg

Тур дарвозабони — Моҳирбек Комилов (“Металлург”)

“Металлург” бу турда Бекободда “ҚМУ Жайхун”ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Баҳсда бекободликлар дарвозабони Моҳирбек Комилов бир қатор вазиятларда ўзининг энг яхши томонларини кўрсатиб, дарвозани “қуруқ” сақлади ва тур дарвозабони номига лойиқ деб топилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (13).jpg

Тур голи — Акбархон Иброҳимхонов (“Яйпан”)

“Яйпан” “Арал”га имкониятни бой берганига (2:5) қарамай, жамоа ярим ҳимоячиси Акбархон Иброҳимхонов чап қанотда тўпни қабул қилиб, олиб ўнг оёқдаги айланма зарбаси орқали дарвозани нишонга олди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Шу тариқа, айнан шу гол турдаги энг чиройлиси номига лойиқ кўрилди.

Pro liga eng Tur goli копия (14).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›