Португалия — ДР Конго. Таркиблар маълум

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 20:45
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати K гуруҳи 1-туридан ўрин олган Португалия ва ДР Конго терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Ўйин Хьюстон шаҳридаги (АҚШ) "Эн-Эр-Джи Стэдиум" стадионида ўтказилади. Учрашувни бошқариб бориш Абдулрахман Ал-Жассимга (Қатар) ишониб топширилган.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

Португалия: Кошта, Конселу, Араужу, Вейга, Мендеш, Невеш, Витинья, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва, Педру Нету, Криштиану Роналду.

ДР Конго: Мпаси-Нзо, Ван-Биссака, Туанзебе, Капюади, Мбемба, Масуаку, Мукау, Мутуссами, Кайембе, Бакамбу, Висса.

K гуруҳи 2-турида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон (23 июнь), 3-турда эса Колумбия (28 июнь) билан тўқнаш келади. ДР Конго 2-турда Колумбия (24 июнь), 3-турда эса Ўзбекистон (28 июнь) билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›