

"Биз ҳаммамиз Ўзбекистон учун мухлислик қиламиз. Колумбия — Лотин Америкасидаги энг кучли жамоалардан бири, улар яхши футболчилар билан жамланган. Уларнинг тайёргарлиги ҳам юқори даражада эканлиги кўриниб турибди. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Испания Кабо-Вердени юта олмади.
Ҳаммаси ўзбекистонликлар ўз ўйинини қандай қуришига боғлиқ. Режалари иш берадими ёки йўқ. Ҳозир деярли ҳамма футбол ўйнашни билади. Жамоа ўз салоҳиятини қандай амалга оширишини кўрамиз. Кутилмаган натижани кутгимиз келади, ишқибозлар Ўзбекистон ҳеч бўлмаганда ютқазмаслигини исташади", — деди Непомнящий "Совспорт" мухбири Дмитрий Бебякинга берган интервьюсида.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа K гуруҳида Португалия, Колумбия ва ДР Конго билан биргаликда кураш олиб боради.



